Бюджет маблағларини ким ўзарга ўғирлаш ва ўзлаштириш юқори суръатларда давом этмоқда
2021 йил 1-чоракда 211,2 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 баробар зиёд!
Вазирликлар қирқимида мутлақ етакчилар Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирликлари. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги эса ўғирлик ҳажми ўсиши бўйича чемпион бўлган. Вазирлик тизимида ўтган йилга нисбатан ўғирлик ва ўзлаштириш 166 баробарга ошган!
Маҳаллий бюджет маблағларини совуришда Сирдарёга етадиган бўлмаган, ўзи энг кичик вилоят, лекин ўғирлик ва ўзлаштириш учун роса қулай шарт шароитлар бўлса керак. Жиззах ва Андижонга эса уят, шунча имконият бўла туриб Сирдарёдан ортда қолишган.
Хуллас қаерда бюджет пули бўлса, ўша жойни эмиб, сўриб ётишипти. Жазо эса йўқ ёки ҳаминқадар. Шавкат Раҳмон ёзганидек, бу мамлакатда жиноятлар кўп-у, жиноятчи йўқ. Қайси бармоғини тишласаям оғрийдиган бармоқ чунки.