21K153Telegramda ochish
Ўғирлаш миллий ғояга айланиб кетмаганми? Сайланган депутат Кушербаев Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботи маълумотлари билан бўлишмоқда. Ҳисоботлардаги ибораларга эътибор қаратинг: лойиҳа қиймати оширилган; тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган; шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган; ноқонуний ўзлаштирилган; бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган; бюджет маблағлари ортиқча сарфланган; маблағ самарасиз сарфланган; асоссиз ҳаражатларга йўл қўйилган... Ҳаммаси миллиард-миллиард. Бу фақат палатанинг аниқлаганлари. Криминал, коррупция, ўғирлик, ўзлаштириш, ўмариш...Лекин жазоланганлар, қамалганлар йўқ. Раҳматли Шавкат Раҳмон ёзганидек: Минг афсус, яшаймиз шундоқ давлатда жиноятлар кўпу жиноятчи йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin