Улгуржи эгаллаб олинган ер майдонларининг чакана бўлиб сотиш схемалари ҳақида
Тошкентда, вилоятларда мансабдор шахслар ва уларга яқин бўлганларнинг ер сотиш схемалари орқали кўп ёздик.
Бу ерда. Мана бу ерда.
Ҳокимларнинг синфдоши, дўсти, собиқ ҳамкасби, ўйнаши ёки шунчаки ишонарли жиноий шериги ўзининг компанияси учун бир неча гектар ер ажратиш тўғрисида қарор чиқартириб олади. Кейин бу ер участкаларини бошқа компанияга ёки бир неча харидорларга майдалаб сотиш бошланади.
Бу схемалар ерни пора ҳисобига ажратишнинг гибридлашган айланма йўлларидан бири холос. Лекин ҳеч қандай жазо йўлиги туфайли роса авж олмоқда.
Нега ерсотарларга жазо йўқ тушунарли бўлса керак. Чунки ер сотишдан олинаётган жиноий даромадлар энг пастдан энг юқоригача спрут занжирлари орқали тақсимланишда давом этмоқда. Миллионлаб доллар, миллиардлар сўмлар вилоятлардан Тошкентга томон оқмоқда. Юқори занжир иштирокчилари, агар қуйи занжир иштирокчилари пулларни тақсимлашда "хиёнат" қилмасалар, "садоқат" билан ишлашда давом этсалар ҳеч қандай жазо чора чораларини қўлламайдилар.
Шунинг учун Андижон шаҳар ҳокими ва унинг гумашталари томонидан амалга оширилаётган қуйидаги схема ҳам шу тоифадаги еб тўймас, ваколатлари чекланмаган ҳокимларнинг ўнлаб, юзлаб ишлардан бири холос. Олдиндан айтиш мумкин, 1984- марта баёнот берилгани билан, 1488- ўрганишлар олиб борилаётгани айтилаётган билан, ҳеч қандай чора бўлмайди.
Хаспўшлаш билан унутилади ҳаммаси.
P.S. Изоҳлардан:
Анжанни нима қиласиз.
Ана ўзимизнинг Пойтахт олдидаги стоянка, ҳукуматдан 300 метр, шунақа булган шекилли.
Битта компанияга сувтекинга инвестиция мажбурияти билан "сотилган" ерда, қандайдир иккита компания қурилиш қилаябди.
@the_bankiroff
- https://t.me/the_bankiroff/1888@the_bankiroff
- https://t.me/the_bankiroff/1959@the_bankiroff
- https://t.me/muxbir1/9467@muxbir1