2017 йилда Миллий банкка берилган "Нуруллабой" сарой комплекси банк томонидан бир неча миллиард сўмлик таъмирлаш ишларидан кейин Маданият вазирлигига қайтарилипти. Кеч бўлсаям, жуда қимматга тушган бўлсаям, хато иш тўғриланипти.
Банклар музейларга эгалик қилса, театрлар қурса, музей, театрлар фаолияти яхшиланиб қолмайди, лекин банк фаолияти сифати бузилади. Банклар кўп қаватли уйларнинг томини ёпишни бошласа, ҳоким топшириғига кўра дача қурса, келаси йилгаёқ бу дача ва томлардан чакка ўтади, лекин банк хизматлари ҳам ёмонлашади. Банклар уйма-уй юриб товуқ тарқатса товуқлар ўлади, лимон кўчатлар тарқатса, лимонлар қурийди, лекин банк хизматлари яхшиланиб қолмайди.
"Банкка хос бўлмаган вазифалардан банклар озод бўлмагунича" дея рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин