Еб-тўймас Технопарк лифт хизматини ҳам монополлаштирмоқчи
Тошкент шаҳри ҳокимияти таъсисчилигидаги "Технопарк" МЧЖни жуда яхши танийсизлар.
Жами қиймати 500 млн.долларлик портиллаб кетувчи газ ҳисоблагичларни Италиядан келтириб йиғиш билан машғул ва машҳур. Маҳаллийлаштириш кўзбўямачилиги билан пул ўзлаштириш қироли.
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш,
замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатиш вазифасини “Технопарк” МЧЖ зиммасига юкламоқчи бўлишаяпти.
Бу ҳаммаси эмас! Республика бўйича мавжуд кўп квартирали турар-жойларда ўрнатилган
эскирган лифтларни янгисига алмаштириш ва таъмирлаш, янгидан барпо этилаётган
уйларда лифт ускуналарини ўрнатишда “Технопарк” МЧЖни бош пудратчи этиб белгилаш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга лифтларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тайёргарлик курсларида ўқитиш, зарурий дастурий
таъминот ва қурилмаларнинг ягона етказиб берувчиси сифатида ҳам "Технопарк" монополиясини белгилаб қўйишмоқчи.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўп қаватли уйларда лифт хизматини амалга ошириш имтиёзини «Технопарк» МЧЖга берилишига қарши!
Мен ҳам қаршиман. Сиз-чи?
@the_bankiroff