17K267Telegramda ochish
Аввалги қисмларда 2017 йил: Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар мажлислар сонини кескин қисқартириш, кўриладиган масалаларга бевосита алоқаси бўлмаган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва бошқа муассасалар раҳбарларини таклиф қилмаслик зарурлиги таъкидланди. 2018 йил: Давлат органларига мажлислар сони ва давомийлигини қисқартириш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек кераксиз ҳисобот ва маълумотлар йиғиш тўхтатилади. Мажлислар тартиби ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар сонини кескин камайтириш назарда тутилмоқда: улар графика бўйича ўтказилиб, ҳафтасига 2−3 мартадан ошмайди. Бундан ташқари мажлислар давомийлиги давлат даражасида 2 соатгача, вилоят, туман ва шаҳар даражаларида 1−1,5 соатгача қисқартирилади. 2019 йил: 2019 йил 1 январдан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно. Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бугунгиси: "Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади. Администрация ва президент йиғилишларидан ташқари".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin