14K85Telegramda ochish
Ортда қолаётган ва ортда қолиши тобора аниқ бўлиб бораётган Ўзбекистон ҳақида 2021 йилдан бошлаб Қозоғистонда фуқаролар пенсия жамғармаларининг бир қисмини уй-жой ва ипотека тўловлари, даволаниш ва бошқа хусусий компанияларга инвестиция киритишга рухсат берилган. Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда бир муддат, қисман бўлса ҳам шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимини ишга туширишга уринишлардан кейин, афсуски, яна ортга, яъни "умумий колхозча қозон" методига қайтилган. Ҳозирги иқтидордагиларда Пенсия реформаси, бозор тамойиллари асосида ишлайдиган жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиш режалари тугул, тасаввурлар ҳам йўқ. Ваҳоланки, эсингизда бўлса, 2004 йилдан буён аввал 1%, кейин 2% миқдорида даромадимизнинг шахсий жамғармага ўтказиб келганмиз. 2019 йилдан бу тизим ва унинг истиқболи номаълумлигича қолмоқда. Жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларнинг қандай самарасиз лойиҳаларга йўналтирилгани ёки нега жамғарма оператори бу ҳақда фуқароларга маълумот бериб бормаслиги, майли, бошқа масала. Нима демоқчиман, одатда қўшнимиз Қозоғистоннинг иқтисодий ва ижтимоий илғорлиги кўпинча нефть, газ ва бошқа минерал ресурслар билан бойлиги ва аҳолисининг нисбатан камлиги билан хаспўшлаб келамиз. Ҳа, албатта бу омилларнинг ҳам ўрни бор. Лекин қозоқ дўстларимиз эртанги кун тартиби, энг асосийси иқтисодий мантиқ ва мазмунга эга мундарижа билан яшамоқда, мана асосий фарқимиз қаерда? Биз банкларнинг маҳаллабай ишлашини муҳокама этаётган, бу ишлар соғлом ақлдан ташқари эканини турли юмшоқ эпитетлар билан етказмоқчи бўлаётган бир даврда, жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиб бўлган қозоқлар пенсия жамғармаларини дериватив тарзда ишлатиш ва иқтисодиётни рағбатлантириш масалаларини муҳокама этишмоқда ёки жорий қилишмоқда. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin