Асоссиз хавотирлар ҳақида
Қайсидир банкда нисбатан бозордан юқори фоизли депозит маҳсулотларининг пайдо бўлиши бошқа банкларда омонатлар оқиб кетади ва биз ҳам фоизларни оширишимиз лозим, деган хавотирларни яратади. Бундай қараш аслида унча тўғри эмас.
Биринчидан, ҳар бир банкнинг ўз риск профили бор. Омонатчиларнинг А банкда омонат қўйиш учун қабул қиладиган риск даражаси Б банкникидан фарқланади. Табиийки, бозорда узоқ йиллик репутация, хизмат сифати ва позициясига қараб омонатчи масалан, А банкдаги 5%лик омонатни танлайди, Б банкдаги 6%лик омонатни эмас.
Иккинчидан, бозордан юқори фоизли омонатлар одатда ва кўпинча банкдан ташқари жамғармалардан омонатларни оқиб келишини таъминлайди. Банклар ичидаги мавжуд омонатлардан эмас. Чунки банкдан ташқари - савдо, таъминот ва спекуляцияда айланаётган сармоялар юқори фоизларга нисбатан ўта сезгир ва янги рискка киришга мойил ҳисобланади.
Учинчидан, қайсидир банкда бозордан юқори фоизли омонатлар пайдо бўлиши депозит бозори учун курашнинг авж олаётгани ва омонатлар фоизини ўстириш пойгаси бошланганини англатмайди. Баъзида ликвидлик билан боғлиқ вақтинча масалалар ресурслар учун бозордан қимматроқ нарх тўлашни тақозо этади.
Тўртинчидан ва энг муҳими, омонатлар бўйича фоизлар ўсишини микродоирада, яъни айни банк миқёсида доим харажатларни "утилизация" қилиш имкониятини чегаралаб, тийиб туради.
@the_bankiroff