Ucell компанияси ҳашар уюштириб, ўзи томонидан оталиққа олинган Ўртачирчиқ туманидаги ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3- сонли мактаб ҳудудида 170 туб настарин ниҳоли, 40та павловния ва 10та каштан кўчатини экди.
Экологик ҳашарда компания кўнгиллилари ва Тошкент вилояти Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.