13K29Telegramda ochish
Яхши янгилик Yandex Go хизмати Тошкентда тўлов учун банк карталарини қабул қилишни бошлапти. Яхши янгилик. Эшитганим заҳоти картамни улаб қўйдим. Баъзида Yandex ҳайдовчилари буюртмани бекор қилишни сўрашади. Бунга сабаблар турлича бўлиши мумкин. Масалан, ўтган куни кетма-кет икки марта такси буюртма қилдим, ҳар икки такси негадир бошқа манзилга келди (бундай ҳоллар афсуски айрим ҳудудларда навигация сифати ёмонлиги сабаб тез-тез юз бермоқда) ва табиийки, ҳайдовчилар буюртмани бекор қилишни сўрашди. Мен буюртма бекор қилишни роса қидириб топа олмадим. Чунки у асосий менюда эмас. Буюртмани бекор қилишни оддийгина қилиб, Бош менюга чиқариб қўйилса, янаям зўр бўларди. Ҳайдовчиларнинг ҳам, мижозларнинг ҳам иши анча осонлашарди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin