13K82Telegramda ochish
Инновация деб аталган пул ўзлаштириш пойгаси давом этади Иқтисодий самарага эмас, пул ўзлаштиришга асосланган лойиҳаларни рағбатлантиришда давом этар эканмиз ҳар қандай иррационал ҳодисага инновация калимасини тиркашга ортиқ ҳайрон бўлмаслик керак. Эсингиздами, автобус боғчалар? Ўнлаб, балки юзлаб автобуслар сотиб олинган бунинг учун, улар яна миллиардлар сарфланиб жиҳозланган. Мен билмайман, қишнинг аёзида, ёзнинг жазирамасида бу автобусларга ким боласини берар экан? Бир болани бир соат автобусда ушлаб туриш харажатини ҳеч ким ҳисобламаган. Чунки асосийси пул ўзлаштиришда, қанча кўп ўзлаштирилса, шунча яхши. Ёдингиздадур, автобус - давлат хизматлари? Шу автобуслар ҳалиям бордир? Бир бирлик давлат хизматининг таннархи қанчага тушмоқда экан. Автобусларга, уларни жиҳозлашган кетган харажатлар ўзини оқлаши улар қанча вақт, қанча одамга хизмат кўрсатиши лозим? Энди маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб кино кўрсатадиган Кинотеатр-Юк машинаси - Синемобил ишини йўлга қўйишипти. Man юк машинаси, унинг контейнер ташувчи тиркагичи билан 1,2 млрд.сўмдан кам турмайди. Бунинг устига яна уни кинотеатр сифатида жиҳозлаш яна бир неча юз миллион маблағ талаб этади. Энди ҳисобланг, 1,5- 2 млрд.сўмгача етиб борадиган Синемобил қанча вақтда, неча минг марта киносеансдан кейин ўзини иқтисодий тарафдан оқлайди. Ҳисоблаб кўринг. Унгача ё эшак ўлади ёки... @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin