13K76Telegramda ochish
Ошкора агрессия қиссаси? Украина чегарасида, Қора денгиз соҳилларида бўлаётган воқеалар беихтиёр Габриэль Гарсиа Маркеснинг "Ошкора қотиллик қиссаси" сюжетини эслатади. Қиссада қотилликка ошкора, намойишкорона тайёргарлик кўрилади, у ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлади. Ҳамма билади ким қурбон, ким қотил бўлишини. Қотиллик қачон ва қай тарзда юз беришини. Ҳеч ким қурбонни қутқаришга шошилмайди: Россия Украина билан чегараларга 40 мингдан ортиқ қўшин жамлагани айтилмоқда. Ҳарбий техника ва кўчар инфратузилма ҳаракати очиқчасига, намойишкорона амалга оширилмоқда. Айни вақтда тўсатдан 15 апрелдан Туркия билан авиалоқа тўхтатилгани эълон қилинди. Россияликлар кенг нишонлайдиган май байрамлари арафасида 500 мингдан ортиқ йўлланмалар сотилгани ҳам бу қарорни тўхтатиб қола олмаган. Туркияда қишда кунлик шикастланиш 30 мингга етган 2- тўлқин вақтида ҳам бундай ҳаракатга қўл урилмаган эди. Президент Эрдоган 2 кун муқаддам Туркия Украина суверенитетини қўллаб-қувватлаши, Қримни Украинаники деб билишда собит эканини яна бир бор қайд этган. Кремль пропаганда каналлари Украина билан бўлажак урушнинг эҳтимолий йўналишлари ва мақсадларини ҳеч бир истиҳоласиз очиқлаб бормоқда. Унга кўра, шарқдан ва Қримдан юз берадиган, "Блицккриг" тарзида кечадиган ҳужум натижасида рус армияси Украина жанубини ишғол этиб 2 ҳафтада Днестрбўйи ва Руминия чегарасигачага чиқиб бориши ва Украинани Қора денгиз соҳилларидан маҳрум қилиши керак. Совет зўравонлигининг тотеми бўлган 9 майни рус агрессорлари шундай тарзда кутиб олмоқчи. НАТО, Қўшма штатлар, Европа Иттифоқи ҳозирча баёнотлар бериш билан чекланмоқда холос.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin