7.9K16Telegramda ochish
Ноябрь тезислари 84ми ё 86 фоизи давлатга тегишли ўзбек банк тизимида асосий риск стопперлар, қанчалик ғалати эшитилмасин, бу ҳаддан зиёд бюрократия ва қамалишдан қўрқув ҳисобланади. Банк секторида давлат улушини камайтиришдан аввал бюрократия ва қўрқув омилларини олиб ташлаш янги, ҳали биз рўпара бўлмаган рискларни яратади. 84ми ё 86 фоизи давлатга тегишли ўзбек банк тизимидаги исталган давлат банки аҳволининг янада оғирлашуви қолган 14 ё 16 фоизлик қиламиққина хусусий секторни ҳам касал қилади. СССРнинг охирги бош вазири Павлов ва Россия биринчи демократик ҳукумати раҳбари Гайдарнинг энг катта хатоларидан бири тотал давлат назорати остидаги иқтисодиёт мулкчилик структурасини ўзгартирмай туриб бозор ислоҳотларига уриниб кўргани ҳисобланади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin