⚡️⚡️⚡️Минимал истеъмол харажатлари эълон қилиниши кутилмоқда
Йил бошида давлат раҳбарининг парламентга мурожаати вақтида минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилиниши вазифаси қўйилган эди. Қарийб 30 йил давомида кун тартибидан четда турган масала бўйича, қанчалик қийин бўлмасин, қарор қилиниши, табиийки, саволларни кўпайтирадиган жуда оғир қадам эди.
Мамлакат энди янаям мураккаб босқич олдида турипти. Чунки ҳисобланган Минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилиниши янаям кўпроқ мураккаб қадам. Лекин биз шу қадамни босиб етишимиз керак.
Эртага соат 12:00да расман эълон қилинадиган, жуда катта меҳнат ва оғир сиёсий курашлар натижаси ўлароқ белгиланган миқдорни ўзимиз учун қабул қилишимиз, апробациядан ўтказишимиз, плюс ва минусларини амалда ўлчашимиз лозим. Саволлар, аёвсиз муҳокамалар бизни асосий масала - ижтимоий сиёсат мундарижасини янада аниқлаштириш ва манзиллаштиришдан чалғитмаслиги зарур.
Энг асосийси, ижтимоий сиёсатни инсонийлаштириш йўлидаги илк муҳим қадам ташланмоқда!
@the_bakiroo
- https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/16822@Rasmiy_xabarlar_Official