14K53Telegramda ochish
Аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш эсдан чиқиб қолмадими? "2021 йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади". Олий Мажлисга мурожаатномада камбағалликка қарши курашиш контексти остида ўтиши айтилган 2021 йилнинг асосий иқтисодий вазифаларидан бири айни шу масала эди. Лекин дедлайндан 75 кундан ортиқ вақт ўтдики, минимал истеъмол харажатлари ҳақида сукут сақланмоқда. Дарвоқе, минимал истеъмол харажатлари яшаш даражаси минимуми ва истеъмол саватчасининг ўзбекчалаштирилган, яъни маҳаллийлаштирилган варианти. Истеъмол саватчасини шакллантириш ҳақида узоқ 2018 йилда ҳам вазифалар қўйилган эди. Лекин доимгидек эсдан чиқарилган Истеъмол савати ва яшаш минимуми масаласи кейин яна бир неча марта 2019, 2020 йилларда турли минбарларда ва селекторларда кун тартибига олиб чиқилган ва қандай олиб чиқилган бўлса, шундай тарзда унутилган. (Селектордаги масала долзарблиги кейинги селекторгача қабилида). Нима бўлгандаям, минимал истеъмол харажатлари деймизми, ё истеъмол савати ёхуд яшаш минимуми деб тамғалаймизми, кўрсаткичлар эълон қилиниши керак. Айниқса нарх-наво потирлаб ошиб бораётган ва тобора кенг аҳоли қатламлари камбағаллик хатари остида қолаётган шу кунларда бу жудаям муҳим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin