Ажойиб-ажойиб қўшниларимиз бор. Уларга қараб ҳеч қурса нима қилмаслик лозимлигини билиб турса бўлади.
Эртадан Тожикистон Миллий банки мамлакатга кириб келаётган барча пул ўтказмалари процессингини фақат ўзида жамламоқчи. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари биронтаси бунга тайёр эмас, айни соатларда фақат CONTACT тизимигина янги талабларга тайёрлиги айтилмоқда.
Асосий гигант тизимлар Вестерн Юнион, Золотая Корона, Монейграм ва Юнистрим тожик регуляторидан вақт сўрамоқда, ҳозирча Тожикистон Миллий банки рўйхушлик билдиргани йўқ.
Мамлакат ЯИМи чорак қисмидан кўпи халқаро пул ўтказмалари ҳисобига тўғри келадиган, ҳар уч эркакдан бири бошқа мамлакатларда меҳнат миграциясида бўлиб турган мамлакатда бундай қадам қўйиш учун ўз иқтисодиётига, ўз халқи манфаатларига қанчалик даражада душман бўлиш керак?