Яна ўйин бўлиб кетмаслиги учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилмадими ё бошқа баҳона борми?
Имзоланишидан 3 кун аввал гўёки имзоланганидек анонс қилинганини қўя турайлик, қарор қабул қилинишидан аввал жамоатчилик муҳокамаси қўйилиши талаблари ҳақида эса жимгина сукут сақланмоқда.
Бу охирги 10 кун ичидаги жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилинган, кейинги ҳаётимизни, фаровонлигимизни ёки қашшоқлигимизни, ҳақ ва ҳуқуқларимизни ёки мутелигимизни белгилашда ўта муҳим бўлган иккинчи ҳужжат.
Бундан аввал Адлия вазири ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини "Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун" дея тушунтирганди.
Парламент жим. ОАВ жим. Халқ жим.
Ваҳоланки ер муносабатлари тўғрисидаги Фармон ўзбекистонликларнинг 60 фоизи, "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор эса қолган 40 фоиз аҳолимиз манфаатлари ва ҳақларига дахл этади.
@the_bakiroo