15K45Telegramda ochish
Афғонистон Молия вазири мамлакатни тарк этган Толибларнинг бутун Афғонистон ҳудуди бўйлаб фаол ҳужумга ўтиши, қўшни давлатлар билан ташқи чегара ва божхона масканларининг эгалланиши ортидан мамлакат молия вазири вазифасини бажарувчи Халид Паенда истеъфо берган ва АҚШга йўл олган. Бу ҳақда bloomberg маълум қилмоқда. Толибларнинг чегара ва божхона постларини эгаллаш стратегияси ҳақида, бу чегарадаги пул оқимларини қўлга киритиш имконини яратиши борасида аввал ҳам ёзган эдик. Бож ва солиқ тушумларидан маҳрум бўлиб бораётган амалдаги Афғон ҳукуматининг фалажлиги ортиб бориши, бусиз ҳам ожиз бўлган давлат тизими парокандаликка юз тутаётгани ҳақида айтилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin