Ўзбекистон армияси аниқ стратегия асосида ишлаб келган. Ҳозирги кунда қўшни мамлакатда кузатилаётган ҳолатларда ҳам биз тутадиган позиция аниқ. 2018 йил 9 январда тасдиқланган Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доктринасида бу каби ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.
Унда миллий армиямизнинг қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ўзаро муносабатларни юртимиз миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларини инобатга олган ҳолда, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч воситалар ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш, давлатлараро шаклланган чегараларнинг бузилмаслиги ҳамда ўзгармаслигини тан олиш асосида бошқа мамлакатлар билан муносабат қуради.
Айтиш мумкинки, ушбу ҳужжат жаҳон ва минтақадаги вазият, юзага келаётган хатару таҳдидларга, мамлакат имкониятларига мос ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, шу вақтгача амалда бўлган ҳарбий ҳамда мудофаа доктриналарини яхлит ҳужжатга бирлаштирган.