11K5Telegramda ochish
Сайлов қонунчилиги тарғиботи бўйича конференция бўлиб ўтди Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган бугунги конференция “Сайлов қонунчилиги тарғиботи” мавзусида бўлиб ўтди. Конференцияда жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг шаффоф ўтиши ва бу жараёнда ОАВда сифатли ва тезкор ёритишда журналистларнинг ўрни ҳақида сўз борди. Тадбирда ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” сарлавҳали интервьюсида илгари сурилган ғоя ва фикрлар, мақсад ва вазифалар ҳақида гапирди. Шунингдек, Бош директор “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурига киритилган 60 та йирик лойиҳалар доирасида Нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиостанциялар, веб-сайтларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратилганлигини маълум қилди. Хусусан, марказий телеканалларнинг ҳар бирига 500 млн. сўм, ҳудудий телеканалларга 200 млн. сўм, марказий радиоларга ўртача 120 млн сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 млн сўмдан, жами 7 млрд. 420 млн сўм пул маблағлари ажратилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin