Рақамлашишдан ортда қолмаслик ҳақида
Бутун эркин дунё рақамлашиш инқилобини бошдан кечираяпти. Бу айниқса пандемия ва постпандемия даврида сезилаяпти. Нафақат илғор, балки андоза олишдан қўрқмаётган давлатлар ҳам карантин чекловларини самарали бошқариш, тезкор ва лозим ўзгартиришлар ясаш, аҳоли ва бизнесни вакциналашга ундашда чекловлар ва жазолар эмас, рақамлаштириш технологиялари фаол қўлланилаяпти. Рақамлашишнинг асосий аҳамияти шуки, бунда мажбурлашга ўрин қолмайди.
Ҳозир Қозоғистондамиз. Ashyq дастури самарасини ўз кўзимиз билан кўрдик. Демак, қилса бўлади. Бундан аввал Туркияда HES тизими афзалликларига гувоҳ бўлгандик.
Украинада Вдома тизими ишлаётгани ҳақида айтишмоқда. Балки униям синаб кўрармиз.
Иддао ва муддао шундаки, рақамлаштиришда тажрибалардан қўрқмаслик керак. Андоза олишдан ҳам.
https://t.me/sayohatdagiqaydlar/209
- https://t.me/sayohatdagiqaydlar/209@sayohatdagiqaydlar