Марказий иситиш мавсуми бошланиши эълон қилинди
Демак, Тошкентда 12 октябрдан ижтимоий муассасалар, 14 октябрдан эса кўп қаватли турар-жойларга марказлашган иссиқлик узатила бошланади.
Уй-жой ширкатлари ва бошқарув компаниялари ҳар бир кўп қаватли уйни иссиқликка улашига, эҳтимолий кичик аварияларни бартараф этишига яна бир кун кетишини ҳам инобатга олиш керак.
Дарвоқе, иссиқлик учун тўлов қилишни унутманг. Хизматнинг сифати ҳаммамизга, тўлов интизомига ҳам боғлиқ!