12K80Telegramda ochish
Гўшт ва картошка 82 кунга ҚҚСдан озод қилинади Депутат Кушербаевга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари гўшт, тирик ҳайвонлар, музлатилган балиқ маҳсулотлари импорти ва сотувини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини маъқуллаганлар. Лойиҳага кўра мазкур маҳсулотлар 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача ҚҚСдан озод қилинади. Қонун ижодкорлари бу билан нархлари ошиб бораётган ва инфляцияда катта ўринга эга маҳсулотлар нархи ўсишини тийишга умид боғлаётгани кўринади. Ўтган ойда, масалан, картошка 7,8%га, товуқ гўшти 2,8%, мол ва қўй гўшти 1,8%гача қимматлаган эди. Нарх ошиши тенденцияси октябрда ҳам давом этмоқда. Албатта, ушбу маҳсулотларга мавсумий ўсиб бораётган ва жамғарилаётган талаб шароитида ҚҚСнинг бекор қилинишидан нархларнинг пасайишини кутиш қийин, лекин барқарорлашиши мумкин. Бундан аввалроқ ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига ҳам 2021 йил 31 декабрга қадар ҚҚС бекор қилинган ва бир муддат нархлар барқарорлашиши юз берган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin