18K105Telegramda ochish
Ўзбекистон ва Россия рублдаги ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин. Спойлер - бу ёмон Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда рубль қўлланиши мумкин. Бу ҳақда Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетников маълум қилган. Ўзбекистон томони ҳозирча бу хабарни изоҳлагани йўқ. Решетников рублдаги ҳисоб-китобларни кенгайтириш шахсан Путиннинг топшириғи бўлганини қайд этган. Ҳафта бошида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Россия фонд бозорида жами 15 млрд.рубллик облигацияларни жойлаштириши айтилганди (қандай муддат ва шартларда жойлаштирилиши ҳали очиқлангани йўқ). Катта эҳтимол рублда жалб қилинадиган мазкур қарз айнан Россиядан рублда товар ва хизматлар сотиб олишга йўналтирилади. Халқ тилида айтганда бўйинтуруқнинг қолипи ўзимиздан чиқарилади. Россия билан ташқи савдо салбий сальдоси ўтган 9 ойда 2,2 млрд.долларга етган. Яъни биз уларга сотаётганимиздан сотиб олаётганимиз шунчага кўп. Рублдаги ҳисоб-китоблар қўшниларига доимий таҳдидда бўлган эҳтимолий агрессор билан салбий сальдо ҳажмини янада кўпайтиради. Яна бу бизнинг қарзимиз ошиши ҳисобига рўй беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin