Россия Марказий банки асосий ставкани оширмоқчи
Марказий банк раҳбари Набиуллинага кўра, асосий ставка бирданига 1 фоиз бандига, 8,5%гача оширилиши мумкин.
Россияда инфляция таргети 4%, 2021 йил учун прогнозлар эса 7,4% ва бу яна ўзгариши мумкин. Ноябрь якунлари бўйича йиллик инфляция 8% атрофида кутилмоқда.
Асосий ставканинг оширилиши, гарчи ҳозирги шароитда монетар чоралар инфляцияга қарши иш бермаётган бўлсада, рубль қуввати учун қўшимча дастак бўлиши мумкин.
Ўтган жума куни омикрон штамми характеристикаси ҳақидаги хабарлар, бугун эса вакциналарнинг янги штаммга нисбатан самарадорлиги шубҳа остида экани ҳақидаги чиқишлар нефть нархига салбий таъсир ўтказмоқда. Табиийки нефтга боғлиқ валюта сифатида рублга ҳам етарлича ташвиш яратмоқда. Ноябрь ойи давомида рубль долларга нисбатан 8%га қийматини йўқотди.