22K243Telegramda ochish
Умидлар ҳар куни ўлади Ўтган куни Махсус комиссия энг қолоқ халқлар - ёввойи папуаслар, зулуслар ё Бразилия аборигенлари қилмаган ишни, энг қолоқ давлатлар - Гаити, Бурунди ё Конго давлатлари ҳукуматлари қилмаган қарорни қилади. Мантиққа, соғлом ақлга мурожаат ҳеч нимани ҳал қилмайди. Улар шуни исташди, бўлди. Худога солишдан ўзга чоранг қолмайди. Кеча Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган Андижонда қоронғу тушиши билан рақамлари ечиб олинган маъмурият машиналарида келиб дарахтларни кесишади. Мамлакатда давлат раҳбари эълон қилинган тақиқ, жазо чоралари борлигига қарамай. Фото, видеоҳужжатлар, гувоҳлар кўрсатмаси бор. Лекин қасамхўрлиги ва ёлғончилиги билан машҳур ҳокимлик аввал дарахтлар жойида турганини айтади, кейин бир ёлғонини бошқа ёлғони билан алмаштиради. Биринчи марта эмас. Унга жазо йўқлигини ўзи жуда яхши билади. Эртага эфирга чиқиб кўзини лўқ қилиб, ёлғон, бўлмаган гап, мен топшириқ бермаганман, дейди. Ёки атрофдаги югурдак шотирларнинг бирини қурбон беради. Шунча пайтдан бери унга улуш ташувчи куръерларини "расход" қилиб келаётгани сингари. Жазосини худодан сўрайсан. Эртага Солиқнинг каттаси анжуман ўтказади. Халқ ва бизнес учунмас. Тепадагилар кўзи учун. Гаплашдингми чиқиб дейилганда, ҳа гаплашдим, дейиши учун. Ҳамма ишни тўғри қилганмиз, биз доим ҳақмиз, дейди. Риторикада унга тенг келадиган йўқ. Каррасига ошган солиқ тўловларини кўрсатасан. Ишламаётган платформалардан нолийсан. У ўзига қулай қилиб танланган мисолни сенга рўпара қилади, унда солиқ тўловлари каррасига камайган бўлади. Сен унга ҳокимиятда ўтирган коррупционерлар ва олигархия эгалигидаги активларга нега солиқ солинмайди,, уларга нега имтиёз, нега улар зоналарга бириктирилган, улар жами мулкларнинг ярмидан ҳам кўп-ку дейсан. У сенга қонунларимиз шунақа, сен қонунларимизга қаршимисан, дейди. Ҳақсан, лекин ожизсан. Шунинг учун Халқнинг қарғиши ва Худонинг лаънатини сўрайсан. Умидлар ҳар куни ўлади. Умидлар тинимсиз ўлади. Кеча ўлган. Бугун ўлаяпти. Эртага ҳам ўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin