KΛMΛ kanalidan
Савдо Саноат палатаси
2018 йил фирмамиз "АЛОҚА БАНК" томонидан берилган кредитни, белгиланган муддатдан 15 кун ўтиб ойлик тўловини амалга оширган эди.
1-2 кун ўтиб ССПдан хат олдик. Мазмуни шундай:
АЛОКА БАНК бизни аъзо, кредитни вақтида ёпмаганинг учун биздан муддатдан аввал хамма кредит суммани ундириб беришга ёрдам сўради, шу сабаб бизани офисга келиб кет, акс холда судга бераман ва умумий кредит суммасини оволаман.
Ростан ҳам бу холат сал хавотирга солди. Биз кредитни нега олганмиз? Чунки мўжалланган ишга етарлик маблағимиз бўлмагани учун. Шу холатда берилган кредитни бирданига тўлаб бериш имконимиз йўқ эди. Агар судда ютқазиб қўйсак, ижро фирма номидаги ўз эхтиёжлари учун олинган 4та автомашинага қаратилар эди.
ССП хатини тагида телефон рақами бор экан. Ўшанга қўнғироқ қилдим:
Фалон фирма директори эканлигимни ушба хат бўйича эса биз кредитни бир оз кечиктириб тўлаб қўйганлигимизни, ва бу холат бошқа қайтарилмаслигини тушунтирдим.
ССП эса, ўз аъзоларини химоя қилишини, кучли мутахассислар борлигини, судга бериб пулни ундиришини важохат билан тушунтирди.
Ман яна бечорани ёқволиб, бир имкони бўлса ёрдам беришини, ўзи ёш тадбиркорлардан эканлигимизни, сиёсатимиз поддержка қивотган пайтда ундай қилишмаслигини илтимос қилдим.
Ана шунда ССП мехрибон ташкилот эканлигини билдириб, бир ажойиб таклифини берди. Агар фирма бугунни ўзидаёқ келиб ССПга аъзо бўлиб, олдиндан мажбурий бадал тўловини 1 йилликини тўлаб қўйса судга бермас эмиш.
Хоп дедим, алоқа узилди. Ўйланиб қолдим. Бу шантаж эмасми деб? Бунақа арзон харакатлар қурбони бўлмайман, нима бўлса бўлди деб игнор қивордим.
ССП қайта қайта роса тел қилди. Жавоб бермадим.
Кредитларни вақтида тўлаб қутилиб ҳам кеттик.
🔰🔰🔰
@kama_noir