17K88Telegramda ochish
Айбсиз айбдорлар савол бераяпти Тошкентдаги корхоналардан бирининг директори Владимир Срапионов солиқ маъмурчилигидаги янгиликлар, жумладан, «риск-анализ» дастури, ҚҚС бўйича солиқ узилишлари коэффициенти» ва ҚҚС тўловчи сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга оид саволлар бермоқда. Саволлар нафақат Солиқ қўмитасига, Адлия вазирлигига ҳам қаратилган. Демак мулоқотга Адлия вазирлиги ҳам қўшилса мантиқан тўғри бўларди. Чунки муаммоларнинг бир илдизи қонунчилик ва қонуности ҳужжатларига, уларнинг ўзаро зиддиятига ҳам бориб тақалмоқда. Биринчи савол — «риск-анализ» дастури «узилиш коэффициенти»ни белгилаш учун маълумотни қаердан олади? Негаки, ДСҚнинг ўз маълумот базасига кўра, бу корхоналарнинг барчаси «тоза» бўлиб чиқди. Шунингдек, мен ушбу сирли коэффициентни ҳисоблашнинг методологияси ва дастлабки маълумотларини ҳамда улар қаерда тақдим этилганлигини билмоқчиман. Чунки унинг тавсифи ва ҳисоблаш методларини ҳеч қаердан, ҳеч қандай меъёрий ҳужжатдан топишнинг имкони бўлмади. Иккинчи савол. «ҚҚС бўйича солиқ узилиши коэффициенти» қачон ва қайси ҳужжат билан муомалага киритилди ва, энг асосийси, ушбу коэффициент молиявий ва солиқ ҳисоботининг асосий шаклларидан бири бўлган ЭҲФ шаклига қайси асосга кўра киритилган? Учинчи савол: Солиқ идоралари тўланмаган солиқларни «қаҳрамон»нинг ўзидан ундириб олишга уриниб кўришганми? Ўша тўламаганларнинг ўзидан. Бизнес вакили ўз мақоласи давомида бошқа номуҳим бўлмаган қатор муаммоли нуқталарга ҳам эътибор қаратган. Солиқ қўмитаси мазкур материалга ўзининг батафсил муносабатини билдиришга ваъда берган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin