Кутилганидек, Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Марказий банк инфляцион омиллар хусусияти ва хатарларни диққат билан ўрганиб боради, инфляциянинг прогноз динамикасига нисбатан мустаҳкам ишонч ҳосил бўлган шароитда асосий ставкани пасайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Бошқарувнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги оралиқ йиғилиши 2020 йил 5 мартга белгиланган.
http://cbu.uz/uzc/press-tsentr/press-relizy/2020/01/183048/