Қозоғистон ҳукумати аҳолини ваҳимага берилмасликк чақирди
Ҳукуматнинг расмий баёнотида салбий ташқи макроиқтисодий фон таъсирида юз бераётган муаммоларга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида эслатиб ўтилган.
Хусусан, конфликтнинг биринчи кунидаёқ тенгедаги муддатли депозитларга қўшимча 10%лик устама қўшиб берилиши эълон қилинган эди.
Ҳукумат кафолатланган омонатлар энг юқори суммасини 20 миллион тенгегача оширди (бизда барча омонатлар, суммасидан қатъий назар кафолатланган).
Айтилишича, қозоқ банклари мажбуриятларига жавоб бериш учун етарли миқдорда ликвид захираларга эга.
Шунингдек, қўшниларимиз ҳукумати инфляцияни пасайтириш ва назорат қилиш бўйича чоралар кўрилаётганини ҳам маълум қилган.