22K127Telegramda ochish
Наврўз, Сиёвуш, Бухоро, Афросиёб, Фарангиз, Кайхусрав Наршахийга кўра, қадим бухороликлар Наврўз куни Сиёвуш дафн этилган қабр бошида хўроз сўйиб қон чиқарганлар. Жуда кўп манбаларда Аркдаги илк қалъани Сиёвуш бунёд этган дейилади. Шоҳномада Сиёвушнинг онаси Туронлик бўлган дейилади, Кейинчалик отаси Эрон шоҳи Кайковус билан орада гап қочиб (ўгай онасининг макри билан) Сиёвуш Туронга, Турон шоҳи Афросиёб ҳузурига келади. Афросиёбнинг гўзал қизи Фарангизга эришиш учун Сиёвуш Арк ўрнида қалъа қурган дейилади. Сиёвуш узоқ йиллар Афросиёбга садоқат билан хизмат қилади. Лекин душманлар қайнота ва куёв ўртасига нифоқ солишга муваффақ бўлишади. Сиёвуш ўлдирилади. Сиёвушнинг ўлдирилиши Турон ва Эрон ўртасида жуда узоқ давом этадиган нифоққа сабаб бўлади. Сиёвушнинг ўғли Кайхусрав (қон бўйича чорак эронлик, 3/4 қисм туронлик) отасининг ўчини бобоси Афросиёбдан олади. Набира Кайхусрав бобо Афросиёбни қатл этади. Қизиқ тарафи, бу тарихнинг фақат якунлари ўзгармайдиган турли талқинлари бор. Шоҳномада қаҳрамон кўрсатилган, масалан, Девону-луғотит туркда сотқин дея тасвирланган жойлар кўп. Лекин бу катта, турли талқинларга боғланадиган тарихдан бизга ҳеч ўлмайдиган, барҳаёт Наврўз қолган. Наврўзда талқин йўқ. Эрондаям, Турондаям бир нишонланади Наврўз. Ҳозир, Бухорога, балки Наврўз илк бор нишонланган шаҳарга кетаётиб шулар ҳақида ёзиб ўтгим келди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin