17K141Telegramda ochish
Ҳайрон бўлмадим Бобир Каримов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилипти. Мен ҳайрон бўлмадим. Антимонополиянинг аввалги раҳбари Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилоятига "қайта тарбиялашга" юборилгандан кейин Каримовнинг қўмитада қолаётганининг ўзи монополистлар учун чақириқ бўлиб қолаётган эди. Айтгандай, гап ким ҳақида кетаяпти, нима учун Бобир Каримов ишдан олинишига ОАВ шунча эътибор қаратмоқда, деган саволларга ўзингиз жавоб олишингиз учун мана бу интервьюни кўриб чиқишингизни ёки вақтингиз камроқ бўлса, мана бу кичик хабарни ўқишингиз сўрайман. Мабодо ташқаридаги лақмаларга ва келди-кетди ошхўр ва зартўнкиярларга кўзкўрди учун Ўзбекистонда Аждарҳо ва Девларга қарши курашиш вазирлиги тузиладиган бўлса, бу Аждарҳо ва Девларга қарши курашиш мақсадлари самимий эканини англатмайди, қолаверса, бу вазирликда Аждарҳо ва Девларга курашувчи жангчиларга умуман ўрин бўлмаслиги керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin