Озарбойжон ва Арманистон тинчлик шартномаси имзолаши мумкин
32 йил ёвлашган икки мамлакат халқлари ҳам, раҳбарлари ҳам тинчлик йўлини танлашдан ўзга чора мавжуд эмаслигини тушунишмоқда.
Кеча Илҳом Алиев ва Николь Пашинян ўртасида Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель воситачилигида Брюсселда музокаралар бошланган. Музокаралар давомида томонлар Тинчлик шартномасини тайёрлашга келишиб олишган.
Агар Шимолдаги қонхўр Мордор аралашмаса, арманлар ва озарлар ўзаро тил топиша олишади. Арманистон ҳам тушундики, Мордорнинг мақсади арманларни ҳимоялаш эмас, бўлаклаб парокандалаш, ўртамчилик қилиб ҳар икки томонга қурол сотиш, абадий битмас яра яратиш орқали бошқариш.
Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик шартномаси Туркия ва Арманистон ўртасидаги алоқаларни қайта тиклашга катта далда бўлади. Темир йўл, ҳаво йўли ва автомобиль йўли орқали алоқалар тикланади. Европага, эркин дунёга янги коридор пайдо бўлади. Бу биз Ўзбекистон учун ҳам жуда манфаатли.