15K41Telegramda ochish
Қанча яқин бўлсак бало-қазо шунча узоқ бўлади Қадим Самарқандда давом этаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммити вазифалари фақат тил, таълим, маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик муоҳокамаси эмас. Назаримда, туркий иттифоқнинг маъно-мазмуни ва мақсадлари тобора мураккаблашиб бораётган ҳозирги макон ва замонда янада кенгайиши керак. Бу биринчи навбатда сиёсий алоқалар. Кеча бежизга ташқи ишлар вазиримиз суверенитет, ҳудудий яхлитлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишга бўлган таҳдидларни енгишдаги умумий имкониятларимизга тўхталгани йўқ. Тарқоқлигимизда таҳдидлар фаоллашади, бирга бўлганимизда, ҳаракатларимиз ва қарашларимиз узвийлигида бало-қазолар яқинлашишга қўрқади. Иккинчи масала иқтисодий интеграция. Тилимиз ва динимиз умумий маҳражимиз. Лекин иқтисодий негизимиз узвий ва мустаҳкам эмас. Ташкилотга аъзо давлатлар жами 970 млрд АҚШ доллардан ортиқ умумий товар айланмасига эга. Лекин бунинг 3 фоиздан камроғини (21 млрд доллар) ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ташкил этади холос. Яъни биз бир-биримиз билан деярли савдо қилмаймиз. Қайси биримиздир чегараларни ёпиб олганмиз, яна кимдир бозорларини ёпиб олган. Муносабатларимиз қоидалар устига эмас, шахсларнинг кайфиятларига боғлиқ бўлиб қолган. Учинчи масала транспорт ва логистика учимлари билан боғлиқ. Қардош Озарбойжоннинг умум тан олинган бутун ҳудуди бўйлаб суверенитети тикланиши, Арманистон билан тинчлик шартномаси имзоланиши ва Зангезур коридорининг очилиши истиқболлари Ўрта ер денгизидан Хитойгача бўлган умумий чегараларимизда ягона, узилмас транспорт линиясини ҳосил қилади. Бу биз Ўзбекистон учун айниқса муҳим. Транскаспий йўлаги биз учун рақобатбардошлилигимиз, барқарорлигимиз, истиқболимиз калитларидан бири.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin