17K48Telegramda ochish
30 йилда 1,5 баробарга шиширилган ҳокимлик Ўтмишдан яхши нарсаларни олса ҳам бўлади, кечмиш хатолардан хулосалар ясаш мумкин. Қарангки, 30 йил аввал Ўзбекистонда фақат Лениннинг ҳайкалини ағдариш ёки десоветизация билан машғул бўлишмаган. Давлатчилик ва ҳокимиятчиликнинг негизлари яратилган. Яратилгандаям ҳозирги кун билан ҳарасак ҳам намуна бўлгудек. "Хоразм вилояти ҳокимлиги ходимлари 30 фоизга қисқартирилиб, ҳокимликда фақат 41 киши қолдирилган"лиги айтилган хабар айниқса қизиқ. Бошқарувни ихчамлаштириш давлатчилик энди шаклланаётган бўлсада, қарангки, актуаль бўлган экан, Ҳозир, ойма-ой, йилма-йил давлат ва бошқарув аппарати энигаям, бўйигаям кенгайиб бораётган янги аталмиш даврда ўзингиз учун буни тасавуур қила оласизми? Ҳа, айтгандай Хоразм вилоят ҳокимиятида бугунги бошқарув ходимларининг чекланган сони 61 нафар экан. Гарчи Президент қарори билан вилоятлар ҳокимиятларида Бошқарув ходимларининг чекланган сони 52 — 57 нафар бўлиши белгиланган бўлса ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin