Амалдаги конституцион ислоҳот «ноллаштириш»га олиб келадими?
Газета колумнисти Комил Жалилов Конституцияга ўзгартиришлар киритиш орқали ўз муддатларини "ноллаштирган" президентлар ҳақида катта шарҳ тайёрлапти. Унда Ислом Каримов, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Имомали Раҳмон, Нурсултон Назарбоев кабиларнинг ҳокимиятда узлуксиз қолиш тажрибалари ҳикоя қилинади.
Мақола якунида муаллиф Конституцион судга юзланиб, қуйидаги саволга аниқ ва юридик жиҳатдан асосланган жавоб берилиши лозим деб ҳисоблайди:
"Ислоҳотлар давомида 90-модда ўзгаришсиз қолган тақдирда ҳам амалдаги конституцион ислоҳот «ноллаштириш»га олиб келадими?"