19K204Telegramda ochish
"Конституция шарпаси" Шарпалар ҳақида мулоҳаза юритишни бошлаган Акмал Саидов тўғрисида, бу одамнинг мажбурий/болалар меҳнати, аёлларнинг мажбурий стерилизацияси, қийноқлар, Жаслиқ, умуман қамоқхоналардаги ҳолат тўғрисидаги фикрларини билиш учун вақтингиз бўлса, мана бу, мана бу ва мана бу видеоларни кўришни тавсия этаман. Шарпалар бу ҳолва. Энди жиддий шарпалар ҳақида гаплашсак. Ўтган ёмон замонда Конституциямизга 1993, 2003, 2007, 2011 ва 2014 йилларда ўзгартиришлар киритилган. 1993 йилдаги ўзгартириш Конституцияда фақат биттагина рақамни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган бўлса, қолган тўртта тузатишлар Конституциянинг 90- моддаси талабларини четлаб ўтиб Президент ваколатларини "обнулить" қилиш учун фойдаланилган. 2003, 2007 йилдаги ўзгартиришлар раҳматли Ислом Каримовга 2007 йилда амалда учинчи муддатга, 2011, 2014 йилдаги ўзгартиришлар эса 2015 йилда де-факто тўртинчи муддатга Президент ўлароқ сайланишга имконият яратган. 1997-2000 йилларда мамлакат сайловсиз, референдум ҳисобига ваколат муддати узайтирилган Президент тарафтидан бошқарилган, айримлар ва ҳатто Президент Каримовнинг ўзи ҳам бу даврни иккинчи муддат деб ҳисоблашни таклиф этган. Бошқача айтганда, ақли - хушини таниган ўзбекистонликлар учун Конституцияни ўзгартириш деганда ҳаёлга келадиган биринчи фикр бу Конституциямизда бирон марта ишламаган, ишлатиб кўрилмаган, ишлатиш истагиям бўлмаган 90- моддани четлаб ўтиш масаласи келади. Шунинг учун, "Конституция шарпаси" иборасини эшитганда биз, эски замон кўргуликларини ва тажрибаларини кўрганлар чуқур истеҳзога боришимиз ва мақсадни бирдан тушунишимиз бежиз эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin