Янги эра бошланмоқда: Ўзбекистонда ерларни хусусийлаштириш бошланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани ҳақида маълум қилди. Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари агентликнинг «Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда ер майдонлари фуқароларга доимий фойдаланиш, ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида хусусийлаштириб берилади. Одамлардан аризалар аллақачон келиб тушишни бошлагани ва дастлабки ордерлар ўз эгаларига Давактив агентлиги томонидан тантанали топширилганлиги айтилмоқда.
Бу ўз навбатида ерга бўлган муносабатни ўзгартиради, ўз ўзидан ер участкаси активга айланган ҳолда моддий манба учун гаров таъминоти сифатида фойдаланишга имконият беради.
Шаффоф “E-auksion” электрон аукцион савдоларида иштирок этиб ғолиб бўлган “SAM-MAROQAND-OIL” МЧЖ биринчи рақамли “Ер участкасига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери” соҳиби бўлди.
Манба
Реклама
- https://t.me/DAVAKTIVUZ/3997@DAVAKTIVUZ