17K50Telegramda ochish
Бозор товарлари қимматлашувидан хавотир олмаслик керак Гўшт нархлари ҳам шу жумладан. Дефляция қайд этилган июль ойида мол гўшти 1,4%га, қўй гўшти 1,3%га қимматлагани айримларда яна хавотир уйғота бошлади. Менинг назаримда бунга асло ҳожат йўқ. Биринчидан, нархлар ишлаб чиқарувчилар учун ҳам, импортчилар учун ҳам жуда яхши сигнал. Янги инвестицияларга, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини кенгайтириш учун. Масалан, қашқадарёлик ё сурхондарёлик чорвадорда қўра ва фермасини кенгайтиришга, Қирғизистон ва Қозоғистон фермерларида эса Ўзбекистонга гўшт ёки тирик мол сотиш рағбати давом этади. Иккинчидан, нархлар инфляция суръати доирасида ўсмоқда. Йиллик ҳисобда мол гўшти 8,5%га, қўй гўшти 8,7%га қимматлаган. Анчадан буён бундай мўътадилликни кўрмаганмиз. Гўшт нархларига давлат доимий равишда маъмурий тарзда аралашиб, нархларни чеклаб келган ўтган йилларда гўшт нархлари доим инфляциядан баланд даражада қимматлаган. Масалан, мол гўшти 2021 йилнинг тегишли даврида 17,4%га, 2020 йилнинг тегишли даврида эса 26,3%га қимматлаган. Фарқини сезаяпсизм? Учинчидан, гўшт бу бозор товари, унинг ягона, бир нуқтадан нархларни бошқарадиган бир ёки бир нечта саноқли эгаси йўқ. Бозор товарларининг нархи ўзгаришидан хавотирга тушмаслик зарур, талаб, таклиф ва янги нархлар даражасидан олинган сигналлар ёрдамида янги мувозанатлар яратилаверади. Шундай экан бозор эмас, монопол товарлар нархи қимматлашганидан хавотир бўлиши зарур. Масалан, июлда бензин 11,3%га, пропан эса 13,2%га қимматлаган. Шу икки ёқилғининг йиллик инфляцияси 40%га етган. Ҳар иккисиям ғирт монопол товарлар, монополистлар тарафидан ишлаб чиқарилади, монополистлар тарафидан сотилади. Кимдир бу ҳақда айюҳаннос солдими? Йўқ. Шундай экан, бозор товари бўлган гўшт нархлари ҳақида эмас, монопол товар бўлган бензин нархлари ҳақида кўпроқ хавотирга бориш керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin