14K37Telegramda ochish
Йиллик инфляция ўсишда давом этмоқда - гўшт ва бензин нархи ўсиши яна трендда Июль ойи якунларига кўра, йиллик инфляция 11,1%га етган, асосий сабаблардан бири июль ойи учун ўтган йиллардагидек мавсумий нарх пасайишининг кутилганидек эмаслиги. Жорий йил июль ойида 0,2%лик дефляция кузатилган, солиштириш учун - ўтган йили шу даврда 0,3%лик, 2019 йил июлида эса 0,4%лик дефляция қайд этилган. Мундарижага қарасак, июль ойида озиқ-овқатлар 0,9%га арзонлаган бўлса, хизматлар 0,2%га, ноозиқ-овқатлар эса 0,5%га қимматлаган. Бир муддатли барқарорликдан кейин Марказий банк хавотирларида алоҳида қайд этилган гўшт нархи яна оша бошлаган. Июль ойида озиқ-овқатлар таркибида энг кўп қимматлаган айнан гўшт - 1,2%. Ўзи қурғоқчилик йилларида баҳор ойларидаги бир муддат арзончилик ва барқарорлашувдан кейин гўштнинг кескин ошиши кузатилади. Сабаби чорвадорлар сувсизлик ва емиш тақчиллигидан молини оммавий тарзда ё сотишни ё сўйишни бошлашади. Табиийки, бир муддат ўтиб бозорда гўшт таклифи кескин камайиб кетади. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибида июль ойида энг катта нарх ўсиши бензин (4%) ва пропан (5,5%) ҳисобига тўғри келади. Йиллик ҳисобда бензин 40%га кўтарилган. Нефть нархи июнь ойига нисбатан июль ойида ўсгани йўқ, ҳатто бир муддат 5-6%га қулади ҳам. Лекин Ўзбекистонда бензин нархи муттасил ошишда давом этмоқда. Сабаб - бозор йўқ, соҳа юқори даражада монополлашган. Хизматлар таркибида транспорт (0,8%) ва ресторанлар, етказиб бериш хизматлари (0,7%) нархлари нисбатан юқори даражада ошган. Иқтисодиётнинг мазкур сектордагилардан Махсус комиссияга алоҳида раҳматлар ва саломлар етказиб қўйилса арзийди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin