17K62Telegramda ochish
2022 йилда деярли ҳамма ютқазмоқда. Саудлар эса ютуқда Ўта мураккаб, якун ва пировард оқибатларини баҳолаб бўлмайдиган 2022 йилда деярли барча глобал марказлар ютқазмоқда. Европа ютқазиқда. Энергия билан боғлиқ таранглик ва қисқа муддатларда янги манбаларга ўтиш зарурияти Иттифоқнинг глобал рақобатда ортда қолишига асослар яратаяпти. АҚШ ҳам ютқазиқда. Совуқ уруш давридан буён ҳеч қачон Қўшма штатларнинг глобал етакчилиги ва мувозанатни таъминлаш имкониятлари бунчалар кўп савол остида қолмаганди. Хитойда сиёсий раҳбариятнинг ҳар ўн йилда алмашмагани оқибати ўлароқ иқтисодий ўсиш потенциалини ҳудудий ва минтақавий гегемонлик учун йўналтириш хатосига йўл қўйиш бошланди. Бу йил катта йигирматаликда ютаётган бўлса, фақат Саудия Арабистони ютмоқда. Агарда мамлакат бу бенефитни техник, технологик, ижтимоий, иқтисодий модернизация учун, яқин шарқда янги мувозанат ва келишув йўлида сарфлай оладиган бўлса биз яқин йилларда бутунлай бошқа Янги Саудияни кўришимиз мумкин бўлади. Янги Саудия бизга энергия ва қазиб олиш билан боғлиқ компанияларни давлат ихтиёрида қолдириш, недрларни давлат назорати остида сақлаш мақбул йўл экани борасида намунали тажрибаларни беради. Дарвоқе, мамлакатнинг биринчи рақамли компанияси Saudi Aramco иккинчи чоракни 48,4 млрд.долларлик соф фойда билан якунлангани эълон қилинди. Бу дунё бўйича биржаларда рўйхатдан ўтган очиқ компаниялар кўрсатган натижалар ичида мутлақ рекорд. Saudi Aramco'нинг акциялари оммавий жойлаштирилуви муваффақияти, бунда давлат назоратининг сақлаб қилиниши аҳамияти ҳақида аввал ҳам кўп ёзганмиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin