"Ўзбекистон Путиннинг Украинадаги уруши қўллаб-қувватламайди, бундан ташқари, у эҳтиёткорона ташқи сиёсати туфайли Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам бир хил муносабатларни сақлаб қолмоқда"
Франциянинг Le Figaro нашрида чиққан мақолада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Европа Иттифоқи сингари сиёсий ташкилот ҳам, НАТО каби ҳарбий блок ҳам эмаслигига эътибор қаратилган.
Мақоладаги қатор мулоҳазалар бугун ўз ниҳоясига етаётган саммит ҳақида европалик ўқувчиларнинг тасаввурларни янада кенгайтиради.
"Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг катта «шахмат доскаси»да муҳим ўрин тутади. Мамлакат Путиннинг Украинадаги уруши қўллаб-қувватламайди, бундан ташқари, у эҳтиёткорона ташқи сиёсати туфайли Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам бир хил муносабатларни сақлаб қолмоқда. Ўзбек дипломатияси фаол ва кўпқирралидир".
"Ҳозирда Ўзбекистон нафақат ташкилот ичидаги турли йўналишларни ривожлантиришга таъсир кўрсатмоқда, балки бошқа аъзо-давлатлар томонидан илгари сурилаётган таклифларни ҳам фаол қўллаб-қувватламоқда. Масалан, мамлакат яқинда ШҲТнинг улкан салоҳиятини транспорт, коммуникация, логистика, инновацион ва рақамли ҳамкорликни, маданий ва ижтимоий дипломатияни ривожлантиришга йўналтириш зарурлигини таъкидлаган эди".