16K12Telegramda ochish
Олтин нархларида бир ярим йиллик минимумлар захираларимиз ҳажмига таъсирини ўтказмоқда Федерал резерв ва бошқа барча асосий иқтисодиётларда регуляторларнинг ставкаларни муттасил ва тез суръатларда ошириб бориши олтинга нисбатан инвесторларнинг ишончини тобора пасайтиришда давом этмоқда. Охирги пасайиш тўлқини июлда бошланган эди ва ҳалигача давом этмоқда. Айни дақиқаларда 1 унция олтин учун 1660 доллар таклиф этилмоқда. Бу 2021 йил мартдан бери кузатилган минимум. Албатта олтин котировкалари халқаро захираларимиз ҳажми ва мундарижасида ҳам акс этмоқда. Хусусан, август ойи давомида захираларимиз 527,4 млн долларга камайиб, 34,1 млрд долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми 432,9 млн долларга, 12,0 млрд долларгача қисқарган. Захираларнинг олтин қисми жисмонан ўсаётганига қарамай (+300 минг троя унцияси), унинг қиймати 76,7 млн.долларга камайган ва қолдиғи 21,0 млрд.доллардан иборат бўлган. Паст котировкалар туфайли март ойидан буён олтин экспорти амалга оширилаётгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin