19K29Telegramda ochish
Пойтахтда айрим кўчаларда юқори тезликни соатига 60 километргача чеклаш таклиф этилган. Лекин таклиф қабул қилинмаган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини Тошкент шаҳар Кенгашига киритган. Афсуски, таклиф қабул қилинмаган ва яна кейинги муҳокамалар учун қолдирилган. Гап қайси кўчалар ҳақида кетаётгани очиқланмаган. Ўзбекистонда ҳар йили минглаб одамлар юқори тезлик келтириб чиқарган йўл транспорт ҳодисалари қурбони бўладилар. Давлат раҳбари йил бошидаги йиғилишлардан бирида пойтахт марказида транспорт тезлиги 50−60 км/соатдан ошмаслиги кераклигини таъкидлаган эди. Афсуски, бу топшириқлар жуда тез унутилди. Апрель ойида қабул қилинган янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида ҳам стандарт максимал тезлик яна ўзгаришсиз қолдирилди. Республика комиссияси уни йирик шаҳарларда 60 км/соатгача камайтириши мумкин дейилганига қарамай, ҳали бу ҳақда биронта қарор очиқлангани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin