18K314Telegramda ochish
Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилиши қийматига оид иккита ҳукумат қарори lex.uz базасидан ўчириб юборилган Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилиши билан боғлиқ бўлган 30.09.2015 йилдаги "Тошкент шаҳрида халқаро тоифадаги меҳмонхона қурилишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 279- сонли ҳамда 22.02.2016 йилдаги "Тошкент шаҳрида «Хаятт Ридженси» савдо белгиси остидаги халқаро тоифадаги меҳмонхона қурилишини ўз вақтида якунлаш ва самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 49-сонли қарорлар lex.uz базасидан ўчириб юборилган. Қарорларнинг нусхалари қўлимизда бор. Қарорларда хусусан, қурилаётган меҳмонхонанинг ҳисоб қиймати 205 миллион доллар экани, шунингдек, қурилиш учун Давлат бюджетидан аввалроқ ажратилган 71 миллион доллар ва Тикланиш ва тараққиёт фондидан берилган 42 миллион доллар кредитга қўшимча равишда Халқ банкининг 100 млрд.сўм кредити йўналтирилиши кўрсатилган. 100 млрд.сўм ўша пайтдаги курс бўйича 38,2 миллион долларни ташкил этган. Эътиборлиси, қарорда Халқ банки берадиган кредитнинг манбаи сифатида Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари кўрсатилган. Расмийлар меҳмонхона қурилишига пенсия тизими маблағлари ишлатилмаганини айтиб келишган. Шунингдек, қарорда меҳмонхона қурилиши учун ажратилган кредитлар меҳмонхона фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобига сўндирилиши кўрсатилган. Лекин амалда меҳмонхона кредитлари бўйича мажбуриятлар бюджет ҳисобидан ёпилиб келинмоқда. Шунинг учун меҳмонхона билан боғлиқ ҳукумат қарорларини айнан меҳмонхона сотилгани айтилган вақтда индамайгина ўчириб юборилишидан ҳечам ҳайрон бўлмаслик керак. Янги Ўзбекистоннинг бугунги реалликлари шу. Халқ пулига қурилган, қарзиниям халқ қоплаб келаётган меҳмонхонада турли қаланғи қасанғи ўғри олигархлар ўзларининг тадбирларини, тўйлари-ю, банкетларини ўтказишни хуш кўришади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin