“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Таклифлар анча рационал. Хусусан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг шакллантирадиган захира маблағлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз бараварини (ҳозирда қарийб 1,9 млрд.сўм) ташкил этиши керак бўлади.
Ўтган ойда соҳада айрим компанияларнинг фирибгарлиги ортидан алданган фуқаролар эътироз ва талабларидан келиб чиқиб, хусусий бандлик агентликларини буткул тугатиш ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди. Яхшики, касал қўлни даволаш ўрнига бира тўла кесиб юборишга қарор қилинмади.
https://t.me/the_bakiroo/502
- https://regulation.gov.uz/uz/document/15705gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/502@the_bakiroo