Оқибатларни тақиқлаш ҳеч қачон иш бермаслиги ҳақида
Банклар (давлат тасарруфидаги банклар назарда тутилаётган бўлса керак ҳартугул) кредит хатарини суғурталашда, уставида банкларнинг улуши 50 фоизидан ортиқни ташкил қиладиган ўз суғурта компаниялари хизматидан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида топшириқ олишипти.
Шунчаки нормал дунёдаги каби хусусийлаштириш ўрнига уларга нисбатан ҳар йили ўйлаб топилаётган лўлича муолажалар - "оптимизация", "трансформация" ва "вулканизация" жараёнларини бошдан кечираётган давлат банклари нима қилади, деб ўйлайсиз бу ҳолатда? Нима қилишарди, банклар ўз рискларини суғурталашда суғурта компанияларини ўзаро алмаштириб олишади - бўлди: А банк Б банкнинг суғурта компаниясида кредит хатарларини суғурта қилади, Б банк эса А банкнинг суғурта компаниясида в.ҳ.к.
Кредит хатари камайиб қоладими? Йўқ. Суғурта махинациялари чекланадими? Йўқ.
Ва энг асосийси, нега шу пайтгача давлат тасарруфидаги банклар учун уларнинг чап чўнтакларига айланиб бораётган шўъба корхоналари, айниқса лизинг ва суғурта компаниялари тузишларига чеклов йўқ. Оқибат биланмас, сабаб билан курашган маъқул эмасми?
https://t.me/bankmijoz/1337
- https://t.me/bankmijoz/1337@bankmijoz