Кечаги Фармонга кўра:
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиш тақиқлансин.
Қонунда:
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади.
Яна битта Қонунда: "аралашиш мумкин эмас."
2000 йил: Аралашиш тақиқланади.
2007 йил: Аралашиш тақиқланади.
2017 йил: Аралашиш тақиқланади.
Балки энди қонунларимизда, Фармон ва қарорларда, ўтган ёмон замонда ва ушбу омон замонда 1984 марта ёзган қоидаларимизга амал қилишни бошлармиз?
@the_bakiroo
- http://uza.uz/oz/documents/2020-2025-yillarga-m-lzhallangan-zbekiston-respublikasining--12-05-2020uza.uz
- https://lex.uz/docs/4581969?query=%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88lex.uz
- https://lex.uz/docs/2102388?query=%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88lex.uz
- https://lex.uz/docs/219874?query=%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88lex.uz
- https://lex.uz/docs/1109527?query=%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88lex.uz
- https://lex.uz/docs/3342348?query=%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88lex.uz