20K100Telegramda ochish
Телевизорни ўчириш вақти: "Первый канал", "НТВ"/"НТВ-Мир", "Россия-1" ва "РEН ТВ" санкцион рўйхатда Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага қарши босқинчилик ҳаракатларини давом эттираётган Россияга қарши навбатдаги 9-пакет санкцияларини эълон қилди. Янги санкциялар экспорт учун чекловлар, банк секторига оид тақиқлар, сервис ва энергетика каби соҳаларни қамраб олган. Лекин бу пакетнинг асосий мундарижасини Кремль тв пропагандасига қарши чоралар ташкил этади. Россия ўзининг оммавий тарғибот қуроллари билан миллионлар онгини захарлашда давом этмоқда. Собиқ совет орбитасидаги миллатлар ва мамлакатлар тафаккурини телевизор орқали фалажлантириш бирон дақиқа тўхтагани йўқ. Ўзбекистон санкцияларга тушган рус каналлари бўйича чекловлар ўрнатиши ё ўрнатмаслиги унча муҳим эмас. Чунки ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Телевизорни ўчиринг. Ёқманг. Эркинлик телевизорни ўчиришдан бошланади. Атрофга назар солинг, уйғоқлар телевизор кўрмай қўйган, ҳарақалай ижтимоий фикр ҳосил қиладиганлар твдан ташқарида, бунданам эътиборлиси, закий қарор қабул қилувчилар ҳам ахбор манбаси сифатида твни эмас, интернет платформаларни билади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin