18K22Telegramda ochish
Ипотеканинг ўсиши суръати секинлашди Йилнинг ўтган даврида юқори ва тез суръатларда ўсиб келган ипотека кредитларининг қолдиғи йил охирига келиб деярли жами кредитлар ўсиши даражасида секинлашмоқда. Ноябрда ипотека қолдиғи 872 млрд.сўмга ёки 1,9%га ўсган. Таълим кредитларини ажратиш ҳам контракт тўловлари муддати ўтган ҳисобига секинлашган (+330 млрд.сўм). Айни вақтда истеъмол кредитларини, уларнинг асосини автокредитлар ташкил этади, молиялаштириш юқори суръатда давом этмоқда. Ноябрда банклар истеъмол кредитлари қолдиғини деярли 1,5 трлн.сўмга (+7,1%) оширган. Оилавий тадбиркорлик (+450 млрд.сўм) ва микроқарзлар ажратиш (+499 млрд.сўм) ўртача ойлик даражада сақланиб қолган. Корпоратив кредит портфелининг ўсиши (+3,2 трлн.сўм) асосан давлат банклари (ва балки давлат дастурлари ҳисобига) рўй берган. Кредит бозорининг бозор қоидалари амал қиладиган корпоратив секторида эртанги кунга нисбатан чуқур некбинлик ва ишончсизлик бор. Узоқ йиллик анъаналарга кўра, йил охирида кредит портфели ва баланс маълумотларига зеб бериш кўпаяди. Шу маънода, Муаммоли кредитлар ҳажми ноябрь ойи давомида 15 344 млрд.сўмгача (-851 млрд. сўм) ёки 4,02%гача (-0,29%) қисқарганидан ҳайратланмаслик керак. Декабрда бу жараён янада кучаяди. 1 январга шаклланадиган балансдан нафақат рейтинглар, аудит хулосалари, нормативлар, балки бонуслар, мукофотлар олинади ва умуман олганда, келаси йил кўлами ҳам хомчўти ҳам шунга жуда кўп боғлиқ. Дарвоқе, бу йил банкларнинг даромадлилик кўрсаткичлари анчагина яхшиланган. Ҳозирда ўртача йиллик рентабеллик (ROE) инфляциядан юқорироқ (13%). Йил охирига келиб охирги тўқ йил бўлган 2019 йил натижаларини кутиш қийин бўлсада, 2020 ва 2021 йилдан кўра бойроқ ва тўқроқ рақамларни кўра оламиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin